1

Самарқандда халқаро конференция муҳокамалари уч йўналишда давом этмоқда

МАДАНИЯТ 26.08.2019, 12:26
Самарқандда халқаро конференция муҳокамалари уч йўналишда давом этмоқда

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусига кўра, Ўзбекистон илм-фан тарихида илк марта ўз ишини бошлаган “Моддий ва номоддий маданий меросни сақлаш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал этиш стратегиялари” халқаро конференция қатнашчиларининг муҳокамалари уч йўналиш бўйича секцияларда давом этмоқда.

Дунё миқёсида ўз номига эга бўлган мисли кўрилмаган миқдордаги олимлар иштирокида ўтаётган муҳокамалар мавзуси эса жуда катта аҳамиятга эга. Яъни “Замонавий маданият қадриятлари тизимида моддий ва номоддий мерос: тадқиқотлар ва тиклаш амалиёти”; “Моддий ва номоддий маданий меросни сақлашнинг сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари”; “Маданий меросни сақлашга хизмат қилувчи ахборот технологиялари” ана шулар жумласидан.

Дунё олимлар мазкур мавзуларда фикр алмашиш асносида Ўзбекистоннинг моддий ва номоддий маданий меросини асраш ва келажак авлодга етказиш борасида жаҳон амалиётларига ҳам мурожаат қилиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлашмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1