АсосийDunyo

Канада ва АҚШда қушлар сони 3 миллиардга камайди (Видео)

'Канада ва АҚШда қушлар сони 3 миллиардга камайди (Видео)'ning rasmi

Сўнгги йилларда Канада ва АҚШда қушлар сони 3 млрд.га камайиб кетгани маълум бўлди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Америкалик оринтологлар тадқиқотларига кўра, сўнгги 50 йилда Шимолий Америкада қушлар популяцияси кескин қисқариб кетган. The New York Times нашри хабарига кўра, қушлар 30 фоизга қисқарган. Бунга эса қишлоқ хўжалиги ва урбанизация жадал ривожланиши сабаб бўлмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, қушларнинг қирилиб кетиши асосан уларнинг яшаш муҳити йўқ бўлиши билан боғлиқдир. Инсоният ҳудудлар ландшафтини шу даражада тез ўзгартириб юборяпти. Қушлар эса бунга мослашишга улгуришмаяпти. Худди шу каби вазият сайёрамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам рўй бермоқда. Биргина Францияда сўнгги 30 йилда қишлоқ хўжалиги ҳудудларидан 30 фоизга яқин қушлар йўқолган.

Мазкур вазиятга иқлим ўзгариши жараёнлари ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Қушлар экотизимининг ўзига хос индикатори ҳисобланади. Уларнинг ўлими атроф-муҳитда нимадир нотўғри эканлигидан далолат беради. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, инсониятнинг атроф-муҳитга мисли кўрилмаган таъсири натижасида қушлар ва ўсимликларнинг қирилиб кетиш жараёнини тезлаштирган. Ҳозирда 8 млн.га яқин турларнинг бир миллиони йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турибди.


Бошқа янгиликлар