Буюк Британия тинчлик даврида ўз фуқароларини ватанга қайтариш билан боғиқ йирик операцияни амалга оширишга мажбур бўлмоқда. Бунга эса сайёҳлик компанияиснинг банкротга учрагани сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.
Thomas Cook сайёҳлик фирмаси ўз фаолиятини тўхтатганини эълон қилиши ортидан минглаб Британия фуқаролари бошқа давлат ҳудудларида қолиб кетишди. Британия авиация бошқармаси айни дамда ҳукумат билан 150 мингга яқин фуқарони ватанига қайтариш масаласида ишлаётганини маълум қилди.
Thomas Cook компанияси хизматидан 16 давлатдан 19 миллионга яқин киши фойдаланиб келган. Ўз фаолиятини 1841 йили бошлаганкомпаниянинг бугунги кундаги қарзи бир миллиард 700 млн фунт стерлингга бориб етган. Компания раҳбарияти сайёҳлардан узр сўраган. Компания мижозларида суғурта полислари мавжуд бўлиб, бу зарурий ҳолатларда уларни уйига қайтаришини кафолатлайди. Компания мижозларининг барчаси яқин икки ҳафта ичида ортга қайтарилиши режалаштирилмоқда.






