АсосийDunyo

14 ёшли қиз телефонини қувватлашга қўйиб ухлади ва ток уришидан вафот этди

'14 ёшли қиз телефонини қувватлашга қўйиб ухлади ва ток уришидан вафот этди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Олма-ота вилоятидига Бестобе қишлоғида 14 ёшли қиз телефонини қувватлашга қўйиб ухлади ва эрталаб вафот этган ҳолатда топилди. Дастлабки таҳминларга кўра қиз ток уришидан вафот этган.

Ушбу воқеа 28 сентябрга ўтар кечаси рўй берган. Ҳозирча телефон қайси брендга оид экани хабар қилинмаган. Қизнинг вафоти ҳақида полицияга унинг ота-онаси хабар берган.

Бўлиб ўтган ҳолат бахтсиз ҳодиса сифатида қабул қилинган. Айни вақтда вазиятга ойдинлик киритиш учун суриштирув ишлари давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Малайзияда ўсмир телефонини қувватлашга қўйган ва наушникни улаб, қўшиқ эшитмоқчи бўлган. У эрталаб ток уришидан вафот этган ҳолатда топилган эди.

    Бошқа янгиликлар