АсосийDunyo

Хитойда 17 йил яшириниб юрган жиноятчи дрон ёрдамида топилди

'Хитойда 17 йил яшириниб юрган жиноятчи дрон ёрдамида топилди'ning rasmi

Хитойда 17 йил яшириниб юрган жиноятчи кичик ғорда топилди. Бу ҳақда BBC News нашрига асосланиб Kun.uz хабар берди.

Сун Цзян исмли жиноятчи аёллар ва болаларни сотишда айбдор деб топилиб, Юньнань вилоятидаги қамоқхонага жўнатилган. Бироқ у 2002 йилда турмадан қочишга муваффақ бўлган. Полиция узоқ вақт унинг изига туша олмаган, бироқ жорий йил сентябрь бошида унинг эҳтимолий жойлашган ўрни ҳақида маълумот олган.

Полицияга маълум бўлишича, жиноятчи ўзи яшаган шаҳардан узоқ бўлмаган тоғда яшириниб юрган. Дастлаб қочоқни излаш муваффақият келтирмаган. Бироқ кейин полиция дрон қўллашга қарор қилиб, жиноятчини топишга муваффақ бўлган. Аниқланишича, жиноятчи шу узоқ йиллар давомида кичик ғорда яшириниб юрган. Полициянинг маълум қилишича, у шунчалик кўп вақт ёлғизлик бўлганки, сўзлашишни ҳам унутиб юборган. Бундан ташқари, у йиллаб ювинмаган. Қочоқ турмага жазо муддатини ўташ учун жўнатилган.

    Бошқа янгиликлар