Нью-Йорк ҳукумати муҳожирларни дискриминация қилинишига барҳам бериш борасида янги қоидалар тасдиқланди.
Унга кўра энди меҳмонхона ходимларига ўз она тилида гаплашишни тақиқлаш, квартира эгаларининг унда яшовчилар ўртасида можаро келиб чиққанда миграция хизматига шикоят қилиш билан таҳдид қилиши ёки бирор бир вазиятда «инглиз тилида гапириш ёки ўз юртига кетиш»ни талаб қилиш дискриминация деб ҳисобланади.
Янги қоидага кўра, «ноқонуний мигрант» иборасини ишлатиш ҳам тақиқланади.
Қайд этилишича, қоидабузарлар 250 минг долларгача жаримага тортилади. Нью-Йоркда қарийб 3,2 миллион аҳоли АҚШдан ташқарида туғилган бўлиб, уларнинг ярми Америка фуқаролари эмас.






