1

​АИ-91 бензини биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан пасайди

ИҚТИСОДИЁТ 03.10.2019, 14:20
​АИ-91 бензини биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан пасайди

2019 йил 23-27 сентябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархларнинг устувор равишда пасайиши кузатилди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 3720,7 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди, ва шундан 3402,5 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 0,7% га пасайиб, бир тоннаси учун 6409,7 минг сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 14,5 млрд сўмлик 4771,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 6,7% га пасайиб, бир тонна учун 3037,5 минг сўмни ташкил этди.

Ўхшаш тенденция қора металл бозорида ҳам кузатилмоқда. СТ 12-35 ГС арматуранинг нархи 2,2% га пасайди ва бир тоннаси учун 5000,7 минг сўмни ташкил этди. Биржа орқали сотилган барча турдаги қора металларнинг ҳажми жами 7,4 минг тоннани ташкил қилган.

Цемент бозори кичик ўсишни кўрсатмоқда. ПЦ М-400 Д-20 маркали цемент бўйича ҳафталик котировка бир тонна учун 485,5 минг сўм миқдорида белгиланиб аввалги ҳафтага нисбатан 0,7% га усди. Фаол сотилаётган бошқа маркали цементларнинг нархлар диапазони бир тонна учун ўртача нарх 401,0-602,0 минг сўмни ташкил этмоқда.

Пахта толаси бозорида нархлар тренди ўз йўналишини ўзгартирди. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (оддий класс)даги пахта толаси бўйича нархлар 2,7% га пасайиб, бир тонна учун 12,9 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 7,4 млн сўмдан 13,4 млн сўмгача бўлди.

Плёнка ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган F-0120 полиэтиленнинг бир тонна учун нархи 12,6 млн сўмни ташкил этиб, 2,8% га пасайди. Ўтган ҳафтада биржада жами 2,8 минг тонна полиэтилен сотилган.

Ўтган ҳафтада карбамид нархи кўтарилиши кузатилди. Сўнгги савдо ҳафтасида карбамид бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 2,8% га ўсиб, бир тоннаси учун 1811,0 минг сўмни ташкил этди. Умуман олганда, ҳафта давомида биржа савдолари орқали 21,0 минг тонна минерал ўғитлар сотилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1