1

Қайнотамнинг уйига менинг ҳаққим борми?

САВОЛ-ЖАВОБ 04.10.2019, 15:14
Қайнотамнинг уйига менинг ҳаққим борми?

— Қайнотамнинг номида бўлган уйга келин бўлганман, у ерда доимий рўйхатда тураман. Ўзаро келишмовчилик сабаб, уч ойдан бери ота-онамнинг уйидаман. Турмушимни тиклаш учун келинлик уйимга қайтиб боргандим, киритишмади. Қандай йўл тутай?

Ш.Муҳаммедова, Андижон вилояти, Бўз тумани

Гулнорахон АСРАНОВА, Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси:

— Доимий рўйхатда турган бўлсангиз, Уй-жой кодексининг 32-моддасига кўра, шу уйда доимий яшовчи шахс ҳисобланасиз. Уйдан чиқиб кетган вақтингиздан бошлаб, 6 ой давомида уйдан фойдаланиш ҳуқуқингиз сақланиб қолинади. Агар уйга киритишга қаршилик бўлган тақдирда, кириб яшамоқчи бўлган уй жойлашган ҳудуддаги Фуқаролик ишлари бўйича судга уйга киритиш масаласида мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Борди-ю, 6 ой давомида келинлик уйингизда яшашга ҳаракат қилмаган бўлсангиз, уй мулкдорининг даъвоси бўйича уйдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, деб топилишингиз мумкин.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1