1

Дунёдаги энг паст солиқ ставкаси жорий этилган давлатлар рейтинги аниқланди

ДУНЁ 06.10.2019, 01:47
Теглар: солиқ,
Дунёдаги энг паст солиқ ставкаси жорий этилган давлатлар рейтинги аниқланди

Солиқ рақобатбардошлиги халқаро индекси (ITCI) мамлакатларнинг солиқ тизими икки муҳим жиҳат: рақобатбардошлик ва нейтраллик талабларига қанчалик жавоб беришини кўрсатиб беради. Бу жиҳатдан солиқ ставкалари энг паст мамлакат — Эстония олти йилдан бери рейтинг етакчилигини сақлаб қолмоқда.

Ушбу рейтингда солиқлар энг паст мамлакатлар оп-10 гуруҳига Эстониядан кейин Янги Зеландия, Латвия, Литва, Швейцария, Люксембург, Австралия, Швеция, Нидерландия ва Чехия киритилган.

Рейтинг натижаларига кўра Франция энг охирги ўринда қайд этилди. Ундан сал тепада — Польша, Италия, Португалия ва Чили.

Россия ва МДҲ мамлакатларини таҳлилчилар рейтингга киритиб ҳам ўтиришмади.

Маълумот учун: АҚШда 1937 йили асос солинган «Tax Foundation» марказининг ушбу индекси сўнгги йилларда жисмоний ва юридик шахсларга тушаётган солиқ юклари қанчалик оғирлашиб бораётганини кўрсатади. Индексни тузишда ҳар бир мамлакатнинг кўрсаткичлари беш соҳада кўриб чиқилади: корпоратив солиқлар, индивидуал даромад солиқлари, истеъмол солиқлари, кўчмас мулкка солинадиган солиқлар ҳамда хориждан олинган даромадга солинадиган солиқлар.

Индекс (инглиз тилида) билан ушбу илова орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Шарҳлар

Хатирчида солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаш ҳолати аниқланди

05.11.2019, 16:08

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.К. турмуш ўртоғи С.А.нинг номига “I.B.” МЧЖни ташкил этиб солиқ ва бошқа...
Ўзбекистонда иш ҳақига нисбатан солиқ пасайтирилгани натижасида солиқ тушуми 2 баробарга ортди

01.11.2019, 11:31

Куни кеча макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати, давлат бюджетининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар муҳокамасига бағишланган йиғилишда Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1