1

ҚҚСнинг пасайтирилиши тадбиркорлар фаолиятига қандай таъсир этади?

ИҚТИСОДИЁТ 07.10.2019, 14:50
ҚҚСнинг пасайтирилиши тадбиркорлар фаолиятига қандай таъсир этади?

Президентнинг жорий йилнинг 26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 1 октябрдан қўшилган қиймат солиғи ставкаси амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод МУСАЕВ ЎзА мухбири билан суҳбатда 15 фоизли қўшилган қиймат солиғи амалиётга жорий этилиши чоғида тадбиркорлик субъектлари олдида турган биринчи галдаги вазифаларга тўхталиб ўтди.

“ — Шу кунгача назорат-касса аппаратлари хотирасига ёзилган формулага мувофиқ, харид қилинган маҳсулотлар учун 20 фоизлик қўшилган қиймат солиғи сақлаб қолинарди. 1 октябрдан бу амалиёт 15 фоиз этиб белгилангани боис назорат-касса аппаратларини қайта тизимлаш зарурати туғилади. Муддати тугамаган шартномаларга эса тузатиш киритилади. Шунингдек, бизнес субъектлари имзолаган ҳар бир шартномани қайта инвентаризация қилиши керак”, дейди Б.Мусаев.

ЎзА мухбири Давлат солиқ қўмитаси раисдан ушбу фармон билан тадбиркорлар ҳисоб рақамларини тўхтатиб қўйишнинг амалдаги тартиби бекор қилиниши ижтимоий тармоқларда катта акс-садо берганлиги, шу боис ҳам ушбу амалиётнинг аҳамиятига тўхталишини сўради.

“– Шу кунга қадар, тадбиркор топган даромади ҳақидаги маълумотларни солиқ идораларига тақдим этмаган тақдирда, солиқ кодексига кўра, улар маблағларининг банкда айланишига чек қўйиларди. Бундай вазиятда тадбиркор солиқ идораларига мурожаат қилмаса, тақиқ белгиланмаган муддатгача давом этарди.

Ҳозирги кунда 18 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъектнинг банкдаги амалиётлари тўхтатилган. Бу иқтисодиётда пул маблағларининг ҳаракатланишига чек қўйиш демакдир.

Президентимиз фармони билан эндиликда солиқ идоралари ва тадбиркор ўзаро ҳамкорликда ишлаши белгиланди. Шунда ҳам тадбиркор даромадларини яширишда давом этса, охирги чора сифатида чеклов белгиланади ва бу муддат 30 кундан ортиқни ташкил қилмайди,” — деб изоҳлади Б.Мусаев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1