Ректор “Меҳробдан чаён” романини инглиз тилига таржима қилди

МАДАНИЯТ 07.10.2019, 23:01
Теглар: Меҳробдан чаён, таржима
Ректор “Меҳробдан чаён” романини инглиз тилига таржима қилди

Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори Илҳомжон Тўхтасинов Абдлла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига “Меҳробдан чаён” романини  инглиз тилига таржима қилди. 

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали хабар берди.

Асар таржимаси АҚШлик мутахассис Питер Барсум томонидан таҳрир қилинди. Тез кунларда китобхонларга “Меҳробдан чаён” романи инглиз тилида тақдим қилинади.  

И.Тўхтасинов ўзбек-инглиз таржима амалиёти билан шуғулланиб, шу кунга қадар Алишер Навоий ғазаллари, Абдулла Қодирий, Пиримқул Қодиров, Одил Ёқубов, Тоҳир Малик романлари ҳамда Ғафур Ғулом қиссаларини инглиз тилига таржима қилган.  

Маълумот учун, айни кунларда юртимизда ўзбек адабиётининг ХХ асрдаги таниқли намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги кенг нишонланмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1