1

Октябрдан автомобиль сотишда Trade-in амалиёти ишга тушади

ИҚТИСОДИЁТ 15.10.2019, 17:21
Теглар: Trade-in, абтомобиль
Октябрдан автомобиль сотишда Trade-in амалиёти ишга тушади

 Ўзбекистонда октябрдан минилган автомобилни янгисига қўшимча тўлов билан алмаштиришнинг жаҳон амалиёти – Trade-in ишга тушиши ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу янгилик афзалликлари ҳақида UzAuto қуйидагиларни маълум қилди. 

Унга кўра, энди минилган автомобиль соҳиби уни автосалонда мутлақо янги автога қўшимча пул тўлаб алмаштириши, минилган автомобиль олишни истаганлар эса, уни автосалонда харид қилишлари, бунда автонинг юридик “тоза”лиги ва “касалликлар тарихи” ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин бўлади.

Trade in хизматининг афзалликлари нимада?

- Автомобилни дилерлик марказига сотиш таомили шаффоф, нотариусга бориш ва қўшимча божлар тўлаш талаб қилинмайди.

- Автомобилни сотишда воситачилар мавжуд эмас.

- Мижоз автомобилни сотиш ҳақида эълон беришга, харидорлар билан музокаралар ўтказиш ва учрашишга, автомобилини сотуволди тайёрлашга вақт ва пул сарфламайди.

- Дилердан и/б автомобилни сотиб олишдаги хатарлар минималлаштирилиши (сотилаётган автомобиль учун кафолат муддати мавжудлиги, сертификатга эга асл эҳтиёт қисмлар ишлатилиши ва ш.к.).

- Мижоз учинчи шахсларнинг қаллоблик ҳаракатлари ва алдовларидан ҳимояланган.

- Барча битимлар бир жойда, замонавий усулда, қулай шароитларда ва, муҳими, хавфсиз ўтказилади.

- Иккита битим биттада: эски автомобиль сотилади ва шу заҳоти янгисида кетасиз.

- Расмий дилер минилган автомобиль сотилишини кутиб ўтирмай, унинг қийматини дарҳол янги машина нархидан чиқариб ташлайди.

- Минилган автомобилни сотишда воситачилар ва баъзида “шубҳали” харидорлар билан учрашиш, кўп маротаба автомобилни кўрсатиш ҳамда чалғитувчи қўнғироқларга ҳожат қолмайди.

Алмашув жараёни қандай кечади?

Дилер мижоздан сотиб олаётган минилган автотранспорт қиймати келишув асосида белгиланади ва нарх келишуви далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Минилган транспорт воситаси нархи келишиб олингандан кейин, мижоз, шартнома тузиш учун, Дилерга керакли ҳужжатлар пакетини тақдим этади. Бундан кейин минилган автотранспорт воситасининг олди-сотдиси шартномаси ва янги автотранспорт воситаси олди-сотди шартномаси тузилади. Бунда минилган автотранспорт воситаси қиймати янги автотранспорт воситаси учун тўловдан айриб ташланади.

“Трейд-ин” дастури доирасида Дилер сотиб олган минилган автотранспорт воситасини сотишда Дилер харидор билан оддий ёзма шаклда мазкур автотранспорт воситасининг олди-сотди шартномасини тузади, сотилаётган автотранспорт воситасини ДЙҲХХ органларида давлат рўйхатидан ўтказиш учун “Трейд-ин” муҳри туширилган ҳисоб-маълумотнома тақдим этади. Шунингдек, кафолат талони ва/ёки алмаштирилган деталлар талонини беради. Дилер кафолат муддатини мустақил белгилайди. Ҳозирда “Trade-In” дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси бўйлаб “Uzauto Motors” АЖнинг мавжуд 81 та дилерлик марказларидан 61 таси қатнашмоқда.

Мижозлар учун қўшимча қулайликлар яратиш учун, яқин фурсатда Тошкентда UzAuto Motors Service & Trade-In Center янги сервис ва савдо маркази очилиши бўлиб ўтади. У, бир савдо майдончасида бир неча дилерлик марказлари жойлашуви сабабли, харидорларга минилган автомобилларни сотиш ва сотиб олиш бўйича кенг танлов имкониятини тақдим этади. Бундан ташқари, UzAuto Motors Service & Trade-In Center энг паст нархларда завод сифатидаги асл эҳтиёт қисмларни сотиш нуқтасига ҳам айланади.

Замонавий жиҳозланган сервис ҳудуди автомобиллар учун барча турдаги кафолатли ва кафолатдан кейинги ишларни таклиф қилади. Марказда, шунингдек, замонавий кутиш ҳудуди, болалар майдончаси, ресторан ва автотюнинг хизмати фаолият юритади, у автомобилингизни бошқалардан ажралиб туришини таъминлаб, унга ўзига хослик бахш этади. Марказ харидорлар учун ҳар куни, дам олишсиз очиқ бўлади.

Бундан ташқари, харидорларга қулай бўлиши учун https://trade-in.uz сайти ишга туширилди, у ерда Мижоз дилерларда сотувга қўйилган минилган автомобилларнинг шу кунги нархларини билиши, барча керакли ахборотни ҳамда ушбу хизмат бўйича ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин бўлади.

Сайтнинг асосий хусусиятларидан бири автомобиль нархи калькулятори саналади, у онлайн режимда мижозга минилган автомобилнинг тахминий нархини аниқлаш имконини берди. Калькуляция минилган автомобилларнинг иккиламчи бозоридаги ўша кунги нархларни ҳисоблаш услубиятига асосланган.

UzAuto Motorsнинг янги сервис ва савдо марказлари очилиши ҳақида компания сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида маълум қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1