АсосийJamiyat

Қўнғирот сода заводидан украиналик тадбиркорга 1,9 млрд. сўмлик қарзи ундирилди

'Қўнғирот сода заводидан украиналик тадбиркорга 1,9 млрд. сўмлик қарзи ундирилди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот туман бўлимига Тошкент шаҳар иқтисодий судининг 28.08.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ дан ундирувчи Украина давлатининг «Kompaniya agroimpeks LTD» МЧЖ фойдасига 1 млрд. 863 млн. 715 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 07.09.2019 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23 моддасига асосан қарздорга суд қарорини иҳтиёрий бажариш учун 15 кунлик муддат белгиланди.

Ушбу белгиланган муддатда суд қарори талаблари бажарилмаганлиги сабабли, бўлим томонидан қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаси қўйилгандан кейин кўп вақт ўтмай, қарздор томонидан Украиналик «Kompaniya agroimpeks LTD» МЧЖ фойдасига 1 млрд. 863 млн. 714 минг 978,40 сўм қарздорлик тўлиқ ундирилди.

 

    Бошқа янгиликлар