Хонанда Жаҳонгир Отажоновни лицензияси тўхтатилиши қанчалик шов-шув бўлган бўлса, қайтариб берилиши унданда кўп муносабатларга сабаб бўлмоқда.
Хусусан, фаол блогер Хушнудбек Худойбердиев ҳам бу борада ўз муносабатини билдириб ўтди:
“Жамоатчилик эътирози ортидан яна бир адекват қарорга келинганидан хурсандман. Гап фақат айни бир хонанда ҳақида кетмаётганди, у Жаҳонгир Отажонов бўладими, Абдулла Қурбонов бўладими, фарқи йўқ. Эътирозларда асосий урғу санъат ва ижод эркинлиги ҳақида борганди.Сал қолса «Ўзбекконцерт»нинг ўзи ёпилиб кетай деди, тинчгина лицензияни қайтариб, қутула қолишибди”, — дейилади қисқа қилиб.
Эслатиб ўтамиз, яқин вақтлар ичида санъаткорнинг мухлисларига навбатдаги видеомурожаатини йўллаганини эълон қилган эдик.
Ундан аввал эса Жаҳонгир Отажоновга нисбатан ноҳақлик қилингани ҳақида блогер Нозим Сафарининг муносабатини берган эдик.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов ҳам хонанданинг мухлиси эканлигини эътироф этганди.