АсосийShou-biznes

“Ўзбекконцерт” бир йўла бир нечта хонанданинг лицензиясини қайтарди, жумладан Жаҳонгир Отажоновникини ҳам...

'“Ўзбекконцерт” бир йўла бир нечта хонанданинг лицензиясини қайтарди, жумладан Жаҳонгир Отажоновникини ҳам...'ning rasmi

“Ўзбекконцерт” Давлат муассасаси айни дамда навбатдан ташқари мажлис ўтказаётгани ва унда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензиясини қайтариш масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар бергандик.

“Ўзбекконцерт” матбуот хизматидан “Даракчи” мухбирига хабар берилишича йиғилишда бир йўла бир нечта санъаткорнинг лицензияси қайтарилган. Улар хонандалар Шахло Аҳмедова, Жаҳонгир Отажонов, Ҳалима Ибрагимова ҳамда Абдулла Қурбоновлар.

Гастроль-концерт фаолиятини юритиш ҳуқуқини берувчи лицензияси қайтарилиши борасида муассаса билан келишиб олишини аввалроқ Жаҳонгир Отажонов ўзининг видео мурожаатида хабар берганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар