АсосийDunyo

Сайёрамиздаги энг чиройли аёл

'Сайёрамиздаги энг чиройли аёл'ning rasmi

Машҳур пластик жарроҳ Жулиан Де Сильва юз аъзоларининг жойлашувини таҳлил қилган ҳолда машҳур инсонлар орасида энг бенуқсон юз соҳибасини аниқлади. Унинг хулосасига кўра, “идеал” чеҳра 23 ёшли америкалик супермодель Белла Хадидга тегишли.
Жулиан Де Сильванинг баҳолаш мезонларига кўра, Хадид 94,35 фоиз натижани қайд этиб, “The Sun” томонидан Ер юзасидаги энг гўзал аёл деб эътироф этилди. 

Ундан кейинги ўринни 92,44 фоиз натижа билан қўшиқчи Бейонсе эгаллаган бўлса, “олтин учлик”нинг сўнгги поғонасини 91,85 фоиз кўрсаткич билан актриса Эмбер Херд банд этди. Таъкидлаш жоизки, Херднинг бурни энг мукаммал деб баҳоланди.
Ушбу рейтингда кучли ўнликдан Ариана Гранде, Тейлор Свифт, Кейт Мосс, Скарлетт Йоханссон, Натали Портман, Кэти Перри ва Кара Делевин каби машҳурлар жой эгаллади.

Бошқа янгиликлар