АсосийJamiyat

Умра зиёратидаги содир бўлган ЙТҲ бўйича ТИВ расмий маълумот берди.

'Умра зиёратидаги содир бўлган ЙТҲ бўйича ТИВ расмий маълумот берди.'ning rasmi

Хабарингиз бор, кеча 18 октябр куни Саудия Арабистонида 39 нафар зиёратчини олиб кетаётган автобус иштирокида йирик йўл транспорт ҳодисаси рўй бергани ҳақида маълумот берган эдик. Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти расмий ахборот билан чиқди
Маълум бўлишича, Саудия Арабистони ОАВ берган маълумотларга кўра 2019-йилнинг 16-октябр куни Мадина округининг Ал-Аҳал туманида 39 нафар йўловчиси бор автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Автобус оғир юк машинаси билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида 35 киши вафот этди, 4 та йўловчи жароҳат олди ва касалхонага ётқизилган. Саудия Арабистони тегишли органлари ва Қизил ярим ой бошқармасининг вакиллари ҳодиса сабаблари юзасидан текширувларни бошлади.
Саудиянинг СПА ахборот агентлиги вафот этганларнинг Саудия Арабистонида яшовчи Осиё ва араб мамлакатларидан келган экспатриантлар эканини хабар қилди.
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги дипломатик ваколатхоналарига мазкур ҳодиса оқибатида вафот этганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар