1

Ўзбекистонда халқаро анимация куни нишонланади

МАДАНИЯТ 21.10.2019, 18:50
Ўзбекистонда халқаро анимация куни нишонланади

Жорий йилнинг 26-29 октябрь кунлари пойтахтимиздаги "Панорама" кинотеатрида миллий мультфильмлар намойиш этилади.  Хоҳловчилар учун кириш бепул.

28 октябрь куни бевосита Тошкентда бўлиб ўтадиган Халқаро Анимация кунида "Ўзбекистонда анимацияни ривожлантиришга тўсқинлик қиладиган омиллар ва муаммоларни ҳал қилиш йўллари" мавзусида конференция бўлиб ўтади.  Тадбир "Ўзбеккино" ва "Анимация фильмлари" Давлат Унитар Корхоналари томонидан ташкил этилди.  Ўзбекистон анимацион ҳаракатининг раҳбари Дмитрий Власов бўлажак конференция ҳақида батафсил гапириб берди:

“Анжуман доирасида биз ўқув юртларида кадрларни тайёрлаш,  ўқитишдаги муаммолар ва хорижий студиялар билан тажриба алмашиш,  ўзбек анимациясида миллий қаҳрамонни танлаш муаммолари ва соҳанинг бошқа муҳим жиҳатлари билан боғлиқ бўлган масалаларни муҳокама қиламиз.  Конференциянинг фахрий меҳмони Қозоғистон Аниматорлар уюшмаси раиси,  режиссёр ва рассом Гали Мирзашев бўлади.  

Тадбир байрамона концерт дастури билан якунланади.  Кечқурун ЭОАВМА медиа-холлида байрам тадбири ўтказилади.  Унга пантомима усталарининг чиқишлари, янги мултфильмлар намойиши ва маҳаллий мультфильмлар яратувчиларини тақдирлаш маросими киритилган.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ички анимацияни ривожлантиришнинг асосий вазифалари ҳақида гапирди:  

"Маҳаллий анимация ўз тарихига эга ва биз уни оммабоп, талабгор ва сифатли қилишимиз керак.  Аммо бизда моддий-техник база ва профессионаллик етишмаяпти.  Тадбирларнинг мақсади нафақат жамоатчилик эътиборини маҳаллий мультфильмлар яратувчиларининг ютуқлари ва муаммоларига жалб қилиш, балки энг муҳими, маҳаллий режиссёрларга томошабинлар, биринчи навбатда болалар, томонидан талаб қилинадиган маҳсулотлар яратиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратадиган самарали таклифларни ишлаб чиқишдир. "

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1