Озодбек Назарбеков Бразилия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

МАДАНИЯТ 23.10.2019, 09:34
Озодбек Назарбеков Бразилия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Бразилия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда мухтор элчиси Товар да Силва Нунес билан учрашув бўлиб ўтди. Элчи жаноблари ва ҳамроҳлари Томаз Алешандре Майер Наполеао ҳамда Алмир Рибиеро Америко билан ҳамкорлик учрашувида Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков иштирок этди.

Ўзаро мулоқотда, ҳар икки томон учун қизиқарли бўлган масалалар юзасидан сўз борди. Бразилия элчисининг айтишича янгиланаётган Ўзбекистондаги оламшумул ўзгаришлар барчани қизиқтирмоқда. Элчи сифатида Ўзбекистон санъати ва маданияти билан бразилияликларни кенгроқ таништириш ва шунингдек, ўз халқининг маданияти ва санъатини ҳам ўзбекистонликларга намойиш этишни мақсад қилган.

Ўз навбатида Озодбек Назарбеков бунинг учун Ўзбекистонда шароитлар етарли эканини, буни ўтказилаётган ҳар бир халқаро фестивалларда қатнашаётган хорижлик меҳмонларнинг эътирофларидан билиш мумкинлигини таъкидлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1