2019-йилнинг октябр ойида 22 300 сўм миқдорида компенсация пулини олган 1,0 млн.га яқин аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қўшимча 27 700 сўм миқдорида жами 54 млрд. сўмдан ортиқ ун ва қолипли нон маҳсулотлари учун компенсация пули Халқ банки филиаллари томонидан тўланмоқда. Мазкур тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 14-октябрдаги 866-сон қарорига биноан амалга оширилди.
Пенсия ва нафақа маблағлари 22 300 сўмдан 50 000 сўмгача оширилди.
Компенсацияни қуйидаги шахслар олади:
- ёшга доир нафақасини олувчилар;
- ногиронлик нафақасини олувчилар;
- боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчилар (ҳар бир боқимандага);
- боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчилар (ҳар бир боқимандага);
- ногиронлиги бўлган 16 ёшгача (18 ёшгача ОИВни юқтирган шахсларга) нафақа олувчилар;
- болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа олувчилар;
- энг кам ёшга доир пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчиларга (436 150 сўм ва ундан кам).
Халқ банки берган маълумотга кўра, 2019-йилнинг октябр ойида 22 300 сўм миқдорида компенсация пулини олганларга, октябр ой якунига қадар қўшимча 27 700 сўм миқдорида компенссия пули тўланади.
Энг кам ёшга доир пенсия миқдорида (436 150 сўм) пенсия олувчиларга 2019 йил октябр ойи учун компенсация пули ноябр ойида, ноябр ойи компенсация пули билан бирга кўшиб (икки ой учун) тўланади.
23.10.2019 15:11
Пенсия ва нафақага пул қўшилди
