Франция собиқ президенти Франсуа Олланд ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийни йўқ қилинишини ташкилот учун «оғир зарба» деб атади, аммо ташкилот учун «ҳалокатли» эмас, дея хабар берилмоқда regnum.ruга таяниб.
«Мен ҳужум қурбонлари оилалари ҳақида ўйлайман: энди улар ҳужумларга ҳомийлик қилган террорчилик ташкилоти раҳбари ўлганлигини билишади», деб жавоб берди Франсуа Олланд Франция телеканалида.
«Бу бутун коалициянинг ғалабаси», дея қўшимча қилди у.
Франция собиқ президентининг сўзларига кўра, бу жуда кучли зарба, чунки улар ташкилот етакчисини йўқ қилишган, аммо бу ҳалокатли зарба эмас, чунки ўз ҳудудига эга бўлмаган террористик ташкилотнинг ҳанузгача жангчилари бор ва муаммолар бўлса, уларнинг сони кўпайиши мумкин.
«Иш ҳали якунланмаган», деди собиқ давлат раҳбари АҚШнинг Суриядан чиқиб кетишини танқид қилиб.