Жорий йил 31 октябрь куни соат тахминан 08:50 атрофида Тошкент шаҳар Сергели туманидаги “Бинокор қурилиш таъминоти” қурилиш корхонаси ҳудудида 5 нафар қурувчи электр токидан шикастланиш (электротравма) оқибатида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилди.
Беморлар: 38 ёшли У.М., 41 ёшли Ж.М., 22 ёшли Б.Б., 21 ёшли Э.О. ҳамда 21 ёшли Н.С.лар малакали шифокорлар томонидан зудлик билан тиббий текширувдан ўтказилиб, белгиланган тартибда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шикастланганларнинг аҳволи қониқарли бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинган, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.