АсосийJamiyat

80 фоиз жамоат транспорти газ ҳамда электр двигателига ўтказилади

'80 фоиз жамоат транспорти газ ҳамда электр двигателига ўтказилади'ning rasmi

Адлия вазирлиги томонидан “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинг ва матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақида ЎзА хабар қилмоқда

Унда дастлаб соҳа мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Фармонга мувофиқ Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилди. Мораторий 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача амал қилади. Мораторий амал қилиш даврида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига рухсатнома бериш ман этилади. Мораторий табиий омиллар ёки зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари таъсирида зарарланган, қуриб бораётган ёки қуриб қолган, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф туғдирувчи дарахтлар ва буталарни санитар кесиш ва қирқишга; ёғоч ва мевалар олиш учун ўстирилаётган дарахтлар ҳамда буталарни (терак ва тез ўсувчи бошқа навлар, тут плантациялари, мевали дарахтлар ва буталар) кесишга; плантацияларда ўстирилаётган ва/ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳисобланган дарахтлар ҳамда буталарни кесишга жорий этилмайди.

Севара Давлатова – Давлат экология қўмитаси Ахборот хизмати бош мутахассиси:

– Концепцияни амалга ошириш натижасида қатор натижаларга эришамиз. Қуриган Орол денгизи ўрнида дарахтларни экиш кўрсаткичи 28 фоиздан 60 фоизга етказилади, 80 фоиз жамоат транспорти газ ҳамда электр двигателига ўтказилади, аҳолига санитар хизматлар кўрсатиш қамрови 48 фоиздан 100 фоизга етказилади, чиқиндиларни қайта ишлаб чиқариш бугунги кунда 18 фоизни ташкил қилса, концепцияда 60-65 фоизга етказиш белгиланган.

Шунингдек, Фармонга кўра, Давлат экология қўмитасининг ёввойи ҳайвонларни овлашга ва ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатномалар бериш бўйича ваколатлари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига берилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар