1

Аҳоли Соғлиқни сақлаш вазирининг хонаси олдида нега тўпланди? (видео)

ЖАМИЯТ 06.11.2019, 01:00
Теглар: Соғлиқни сақлаш, буйрак трансплантацияси
Аҳоли Соғлиқни сақлаш вазирининг хонаси олдида нега тўпланди? (видео)

Бир муддат аввал  ижтимоий тармоқларда буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилган беморларга давлат томонидан берилаётган иммуносупрессор дорилар масаласида турли фикр-мулоҳазалар билдирилаётганди. Шу муносабат билан буйрак трансплантацияси ўтказилган беморларнинг дори таъминотидаги хавотирига мутахассисларнинг жавобини ҳавола қилган эдик

Куни кеча, яна буйрак трансплантацияси ўтказилган беморлар Соғлиқни сақлаш вазири хонаси олдида йиғилишди. Бу ҳақда 5 ноябрь куни воқеа жойида бўлганлар томонидан олинган видео ижтимоий тармоқларда жойлаштирилди. Унда келтирилишича, мурожаатчилар давлат бюджети маблағларига огоҳлантиришсиз сифатсиз дори сотиб олинганидан норозилигини айтишга келишган, бироқ узоқ муддат қабулга киролмай ўтиришган. Хўш, аслида вазият қандай ва масала нимада эди? Бунга ойдинлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати билан боғландик. Асосли жавоб эса қуйидагича: 

— Ушбу видеохабарда келтирилган важлар мутлақо асоссиз бўлиб, буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилган беморларнинг ташрифи кутилмаган ва олдиндан режалаштирилмаган тарзда юз берган. Вазирлик раҳбарияти айнан ўша пайтда хорижий делегация билан музокара олиб бораётган эди. Шу сабабли маълум муддатдан сўнг вазир олдига келганлар қабул қилинди. Беморлар билан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановнинг шахсан ўзи, вазирнинг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев ва вазирлик масъул ходимлари учрашди. 

Очиқ мулоқот асосида бўлиб ўтган қабулда, ҳатто, оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳам иштирок этишига шароит яратиб берилган.

Мулоқот давомида Соғлиқни сақлаш вазири дорилар тендер асосида, қонуний равишда сотиб олингани, беморларнинг талаблари инобатга олинган ҳолда уларга узлуксиз етказиб берилаётганини маълум қилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, беморлар хавотирига сабаб бўлаётган “Аллосепт” ва “Ролиграф” дори воситалари республикамиз ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва тегишли мувофиқлик сертификатларига эга. “Ролиграф”нинг таркиби беморларга илгаридан бериб келинган “Панграф”нинг таркиби билан мутлақо бир хил. “Аллосепт” дориси ҳам илгаридан ишлатиб келинадиган “Майсепт” дорисининг тўлиқ аналог шаклидир. Энг муҳими, ушбу дори воситалари зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP талабларига мувофиқ бўлиб, ўз давлатида ва бошқа хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказилиб, тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган. 

Айни пайтда В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида буйрак трансплантацияси ўтказилган беморлар “Ролиграф” ва “Аллосепт” дори воситалари билан даволанаяпти. Аммо ҳозиргача ножўя таъсири ҳақида шикоят бўлмаган. Айни пайтда биргина Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ҳам ушбу дори воситасини қабул қилган беморлар сони 30 нафардан ортиқ кишини ташкил этади. Шу кунгача ушбу беморларда ҳам ножўя таъсир кузатилгани йўқ. 

Шунга қарамай вазир “Аллосепт” ва “Ролиграф” дори воситалари билан бир қаторда, “Майсепт” ва “Панграф” дори воситалари ҳам берилиши борасида билдирилган мурожаат қаноатлантирилишини ва ушбу препаратлар шу ҳафта ичида жойларга тўлиқ етказиб берилишни маълум қилди. 

Шунингдек, вазир чирчиқлик бемор Баҳодир Пўлатовнинг Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказида доимий диализ олиши таъминланиши билан боғлиқ сўровни ҳам қаноатлантирди.

Шу ўринда эътироф этишимиз жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимиз тиббиёти жадал ривожланиб бормоқда. Жумладан, 2018 йилдан буён мамлакатимиз тиббиёти тарихида биринчи марта инсон аъзолари ва тўқималари, шу жумладан, буйрак касаллигининг терминал босқичида бўлган беморлар учун буйрак, шунингдек, жигар трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйрак ва жигар трансплантациясини бошидан кечирган барча беморлар учун зарур бўлган иммуносупрессант дорилар билан бепул таьминлашни йўлга қўйган. Трансплантация амалиётини бошидан ўтказган беморларнинг жойлардаги аҳволини ўрганиш ва улар билан мунтазам мулоқотда бўлиб туриш мақсадида трансплантолог мутахассисларнинг юртимиз бўйлаб доимий равишда хизмат сафарлари уюштирилиб, ҳозирда рўйхатда турган 700 нафарга яқин бемор билан юзма-юз учрашувлари ўтказилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, буйрак трансплантация ўтказилган беморларнинг дори таъминотида хавотирга ўрин йўқ. Бу борада барча жараён Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатъий назоратида. Шу билан бирга, вазирлик бундан буён ҳам фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этишни ўзининг устувор вазифаси деб билади ва бунга доимий равишда жиддий эътибор қаратади. 


 

Шарҳлар

Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаси бўйича корхона ва ташкилотлар сони очиқланди

17.09.2021, 11:10

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги 5 йилликда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаси бўйича корхона ва ташкилотлар сони (1 сентябрь ҳолатига):🔸2016 йилда – 8...
Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди

11.07.2021, 17:14

Ўтган йил октябрь ойида Бухоро вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Ғафур Нормуродович Саидов саломатлиги туфайли бу лавозимни тарк этди.Бу ҳақда  бугун вилоят ССБ...
Ўзбекистонда нодавлат тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби ўзгарди

03.06.2021, 18:23

Шавкат Мирзиёевнинг шу йил май ойидаги “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2021 йил 1 июлдан бошлаб иш стажи беш...
Қашқадарёда тиббиёт ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этилди. Вилоят ССБ ҳолатга изоҳ берди

23.05.2021, 14:53

Куни кеча Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди.Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдирди, дея...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1