1

Ҳасанбой Дўстматов рақибини нокаутга учратди

СПОРТ 17.11.2019, 22:15
Теглар: Ҳасанбой Дўстматов, бокс, накаут
Ҳасанбой Дўстматов рақибини нокаутга учратди

Профессионал бокснинг биринчи ўта енгил (48,99 кг) вазн тоифасида фаолиятини бошлаган Ҳасанбой Дўсматов дебют жангида муддатидан олдин ғалаба қозонди.

Мексикада бўлиб ўтган бокс мусобақасида Ҳасанбой Дўсматов мезбон боксчи Хесус Сервантес Вильянуэвага (9-8, 5 KO) қарши рингга кўтарилди. Олти раундга мўлжалланган жанг иккинчи раунднинг 2:28 сонияси ортда қолганида тўхтатилди. Дўсматов томонидан рақибнинг жигар қисмига берилган зарбадан сўнг у ерга қулади ва ҳакам баҳсни тўхтатишга қарор қилди.

Шу тариқа Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги фаолиятини муддатидан олдин ғалаба билан бошлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1