АсосийDunyo

Португалиялик полициячилар нимадан норози?

'Португалиялик полициячилар нимадан норози?'ning rasmi

21 ноябрда Португалияда минглаб полициячилар парламент биноси олдига намойишга чиқди. Улар ҳукуматдан яхшироқ маош ва иш шароитларини талаб қилишмоқда. Бу Португалиядаги 2015-йилдан буён содир бўлган энг катта намойиш ҳисобланади.

Бу норозиликда қанча одам қатнашгани ҳақида расмий маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас.

“Ҳукумат банклар учун пул топади, нега полиция учун тополмайди? Бизда ҳатто зарур ускуналар учун ҳам пул йўқ” дейди исмини айтишни истамаган намойишчилардан бири. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб tarjimon.uz хабар берди.

«Биз халқни ҳимоя қиламиз, лекин ким бизни ҳимоя қилади?» деб ёзилган плакатлар кўтарган намойишчилар юқори маош, янги жиҳозлар, яхшиланган имтиёзлар талаб қилишмоқда.

Маълумот учун, Португалияда янги ишга кирган полиция ходимининг ойлик маоши 789 еврони ташкил этади. Франция ва Полша давлатларида худди шу иш учун 1309 евро ҳақ тўланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар