1

Қирғиз достони “Манас” ўзбек тилида нашр этилди

МАДАНИЯТ 29.11.2019, 23:34
Қирғиз достони “Манас” ўзбек тилида нашр этилди

29 ноябрь куни Қирғизистон Республикасининг Ош шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари Камола Акилова ТУРКСОЙ Халкаро ташкилоти кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этмоқда.

Мазкур тадбир жорий йилнинг 29 ноябридан 1 декабрь кунига қадар давом этади.

Дастур асосида кенгашнинг илк кунида “Манас” эпоси достонининг ўзбек тилига таржима қилинган китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Манас энг катта қирғиз достонидир, унда қирғизларни бирлаштирган қахрамони Maнасдир. Манас ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданий мероси дурдоналари рўйхатига киритилган. Гиннеснинг рекордлар Китобига дунёдаги энг катта достон сифатида киритилган. У жуда кўп тилларга таржима қилинган, эндиликда у ўзбек тилида ҳам нашр этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1