Канададаги авиаҳалокатда вафот этган ўзбеклар шахси ва қариндошлари аниқланмоқда

ЖАМИЯТ 02.12.2019, 11:53
Теглар: Канада, авиаҳалокат
Канададаги авиаҳалокатда вафот этган ўзбеклар шахси ва қариндошлари аниқланмоқда


Хабарингиз бор, ўтган ҳафта Канадада бортида 7 нафар ўзбекистонлик бўлган енгил самолёт ҳалокатга учради. Ушбу ҳолат юзасидан ТИВ қўшимча маълумотларни тақдим этди.

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси маълумотларига кўра, 2019-йил 27-ноябр куни Канаданинг Онтарио провинциясида асли ўзбекистонликларни ташиётган самолёт ҳалокати содир бўлган жой тегишли тузилмалар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилган, самолётнинг барча парчалари пухта таҳлил қилиш учун Торонто шаҳридаги махсус текширув марказига етказилган. Айни пайтда Канада маъмурлари билан биргаликда ҳалок бўлганларнинг жасадларини аниқлаштириш ва уларни қариндошларига топшириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Элчихона Канада ТИВ ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари вакиллари, авиаҳалокатда вафот этганларнинг қариндошлари ва яқинлари, Торонто шаҳри ва Техас штатидаги (АҚШ) ўзбек диаспораси билан яқин алоқада бўлиб турибди.
Бугун Ўзбекистон Элчиси Жавлон Вахабов Торонто шаҳрида Канада транспорт хавфсизлиги кенгаши вакиллари ва маҳаллий тергов идоралари билан учрашувлар ўтказади.
Элчихонага бутун дунёдан таъзия сўзлари етиб келмоқда. Канаданинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Анник Гуле барча канадаликлар номидан авиафалокатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирди ҳамда ҳар томонлама ёрдам ва зарур кўмак кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади. АҚШ ва Канадада истиқомат қилувчи ўзбек диаспораси вакиллари томонидан Ўзбекистон Элчихонаси саъй-ҳаракатлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.
Ҳалок бўлганларнинг қариндошлари учун Элчихонада тезкор телефон рақами очилган: +1 (202) 887-5300 (ички рақам 1), +1 (202) 251-8298 (мобил), шунингдек consul.washington@mfa.uz электрон почта манзили.

Шарҳлар

Канадада эмланмаган фуқароларга солиқ солиниши мумкин

15.01.2022, 00:21

Канада ҳукумати мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашаётганидан ҳавотирда. Бунга қарши чора сифатида аҳолини эмлашга чақирмоқда. Ҳукумат эмланмаган аҳолига солиққа тортишни режалаштирмоқда. Бу таклифга биринчилардан бўлиб...
Канадада коронавирус юқтириш сони бўйича антирекорд янгиланди

28.12.2021, 23:13

Канада Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, мамлакатда коронавирус юқтирганларнинг сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Жумладан, сўнгги бир сутка ичида антирекорд қайд этилиб, 21000 нафар инсон касалланган....
Канадада сув тошқинлари туфайли 7 мингдан зиёд киши эвакуация қилинди

16.11.2021, 21:20

Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги Мерит шаҳрида сув тошқинлари сабабли фавқулодда ҳолат режими ишга тушган. Бу ҳақда Риа Новости хабар берди.Қайд этилишича, сув тошқинлари туфайли 7...
Канадада вакцинадан бош тортган 3 мингдан ортиқ шифокорлар ишдан бўшатилди

02.11.2021, 18:01

Британия Колумбиясининг ғарбий провинциясида 3300 дан ортиқ тиббиёт ходими COVID-19 вакцинасидан бош тортгани учун ишдан четлатилди. Бу ҳақда Global News агентлиги хабар берди. Қайд этилишича, провинциядаги...
Об-ҳаво: Тошкент
+15.97°
Валюта курси
11375.05
USD -42.93
12111.02
EUR -12.59
148.48
RUB -0.85
1