Расмий маълумотларга кўра, Франциянинг жануби-шарқида ҳудудида, қутқарув миссияси пайтида, вертолёт ҳалокатга учраган ва уч нафар ишчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда reuters.comга таяниб хабар берилди.
Бундан ташқари яна икки киши минтақанинг кучли сув тошқини оқибатида ҳалок бўлди.
EC145 қутқарув вертолёти Var тепаликдаги Le Lyuk – Le Karnet томон йўл олганида назорат қилувчилар билан радио ва радар алоқасини йўқотган.
Маҳаллий маъмурлар тўфон туфайли икки кишининг ўлими ҳақида хабар беришди.
Франциянинг Ўрта эр денгизи соҳилида сўнгги бир ҳафта давомида кучли ёмғир ёғди, бу жиддий сув тошқини ва транспортларнинг бузилишига олиб келди.