Электр тармоқлари корхонаси туғилмаган оила "аъзо"сига ҳам қарздорлик ҳисоблабди

ЖАМИЯТ 06.12.2019, 12:19
Электр тармоқлари корхонаси туғилмаган оила "аъзо"сига ҳам қарздорлик ҳисоблабди

Бу дунёдан ўтиб кетганига 10-15 йил бўлса-да, марҳумлар номига электр энергиясидан қарздорлик ҳисобланаётганини эшитиб, дилимиз ранжиётган, қалбларимиз оғриётган эди. Ҳали онасидан туғилмаган “йўқ одам”га қарздорлик ҳисоблансачи...  

Учкўприк тумани “Қақир” қишлоғида яшовчи С. Мусаев Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, туман электр таъминоти корхонаси томонидан 1 782 144 (бир миллион етти юз саксон икки минг бир юз қирқ тўрт) сўм нореал қарздорлик ҳисобланганлиги, ушбу ҳолат юзасидан туман МИБ идораси ва электр таъминоти корхонаси ўртасида сарсон бўлганлиги, лекин ушбу масалага ечим тополмаётганидан норози эканлигини билдирди. Бу ҳақда Даракчи.узга Учкўприк тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  жамияти матбуот бўлими мутахассиси Наргизахон Шералиева маълум қилди.

 Унинг аризаси туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ва соҳа мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлари асосида ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижасида электр таъминоти корхонаси мутахассиси томонидан 2016 йил 5 августда 2199-сонли далолатнома истеъмолчи С. Мусаев номидаги ...075 рақамли абонент рақамига техник хато туфайли нотўғри киритилганлиги ва бу хатони бартараф этиш учун 075 абонентни аслида мавжуд бўлмаган фуқаро “А. Исмоилов” номига бириктириб қўйилганлиги аниқланди.  

Масалага ойдинлик киритиш ва бартараф қилиш юзасидан туман ЭТКга сўров хати юбориллган.  Корхона томонидан ушбу ҳолат ўрганиб чиқилди ва фуқаро С. Мусаев номига ёзилган 1 782 144 сўм ноҳақ қарздорлик олиб ташланган.  

   

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1