1

Криминалистика бўлинмалари ходимларига ҳодиса жойларини кўздан кечириш учун янги чемоданлар тақдим этилди

ЖАМИЯТ 11.12.2019, 11:30
Криминалистика бўлинмалари ходимларига ҳодиса жойларини кўздан кечириш учун янги чемоданлар тақдим этилди

Тошкент шаҳар ИИББ эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимларига ҳодиса жойларини кўздан кечириш учун янги чемоданлар тақдим этилди.

Тошкент шаҳар ИИББ эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан ҳар йили ҳодиса жойларига беш мингдан ортиқ чиқишлар амалга оширилади. Тергов ва жиноятни фош этиш тўғридан-тўғри ҳодиса жойини кўздан кечириш сифатига боғлиқ. Эксперт-криминалист қанчалик кучли мутахассис бўлишига қарамасдан, унинг ишида замонавий техника, илғор технологиялар, барча зарур асбоблар  муҳим ўрин тутади. Яқинда Тошкент шаҳар ИИББ эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимларига топширилган ҳодиса жойини кўздан кечириш учун мўлжалланган янги махсус чемоданлар барча зарур воситаларни ўз ичига олган.

Алюмин метал корпус асосида тайёрланган чемоданлар экспертлар учун ҳодиса жойида зарур бўлган барча техник воситаларни қулай тарзда олиб юриш имконини беради: дактилоскопик кукун ва плёнкалар, ультрабинафша ёритгичлар, фонарь, рулетка, штангенциркуль, компас, ашёвий далиллар учун мўлжалланган пакетлар ва ҳоказо.

Ходимларга топширилган янги махсус воситалар тўплами ҳодиса жойларини кўздан кечириш сифатининг ошишига сабаб бўлиб, жиноятлар фош этилишига ижобий таъсир кўрсатади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1