1

Ухлаб ётган боласи чавақлаб ташланган самарқандлик онанинг ноласини Олий суд эшитди

ЖАМИЯТ 12.12.2019, 18:38
Теглар: ​Самарқанд, Фароғат Йўлдошева, Олий суд
Ухлаб ётган боласи чавақлаб ташланган самарқандлик онанинг ноласини Олий суд эшитди

Хабарингиз бор, сал аввал “darakchi.uz” сайти ва “Даракчи” газетаси орқали самарқандлик Фароғат Йўлдошеванинг мурожаати бўйича мақола эълон қилинган эди.

Ухлаб ётган боласи чавақлаб ташланган самарқандлик онанинг ноласи (видео)

 Она 25 ёшли фарзанди Азиз Амановни ухлаб ётган жойида ваҳшийларча чавақлаб ташлаган тўрт йигитга нисбатан адолатли ҳукм асосида жазо берилишини сўраган эди. Айни пайтда ушбу жиноят юзасидан фақат бир йигитнинг айбдор топилишини адолатсизлик дея баҳолаган она, бўлиб ўтган тергов жараёнларининг мутлақо нохолис олиб борилганлигини исботловчи талайгина далиллар борлигини маълум қилганди.

Хусусан:

Азиз Аманов бир киши томонидан ўлдирилмаган. Буни қуйидаги бир нечта далиллар ҳам исботлаши мумкин:

Биринчидан, Азиз ўша куни 4 йигит билан тортишган, уйга қайтиб, Бунёдникига борганида ҳам иккаласи маст йигитларнинг Азизни қидириб кўчада юрганини кўришган; 

Иккинчидан, Азиз бокс билан шуғулланган, шунинг учун ҳам унинг биргина зарбасидан ҳушидан кетган Ш.Мамаевнинг бир ўзи жабрдийдани шу даражада ваҳшийларча ўлдиришга кучи етмайди; 

Учинчидан, Азизнинг оғирлиги 75 кг бўлиб, уни Ш,Мамаевнинг битта ўзи кўчага олиб чиқиб кета олмайди. Терговчи Пайариқ тумани тиббий экспертизаси хулосасига таяниб, Азизни кўчага ўзи юриб чиққанлигини билдирган. Аммо, Самарқан вилояти экспертизаси буни умуман тасдиқламади. Унга кўра, марҳумнинг бўйнига етказилган жароҳат сабаб, ауртаси ёрилган ва бундай ҳолатда одам шу заҳотиёқ жон таслим қилади. Буни эса, ховлида тўкилган ва сачраган жуда кўп миқлордаги қон излари ҳам тасдиқлайди.

Тўртинчидан, марҳумнинг жасади йўлга олиб чиқиб қўйилганда келиб қолган машина ёруғида уларнинг икки нафари қочиб кетаётганлиги яққол кўринган. Шунингдек, ўша томондаги далада экин суғараётган Шералиев Қахрамон ҳам олдидан йигитларнинг югуриб ўтаётганини кўради.

Бешинчидан, жиноятчилар даставвал Азизни ўлдириш учун унинг тоғасининг ҳовлисига боришади ва у ерда турган машинасини таъмир қилиб бўлмас даражада шикастлашади. Мазкур ҳолат ҳам бир киши томонидан қилинмаганлиги яққол акс этган бўлсада, бироқ тергов жараёнларида марҳумнинг машинаси, ундаги қўл ва оёқлар излари бўйича экспертиза хулосаси олинмайди. 

Олтинчидан, Азиз ётган ёстиқ тагидан чиққан телефон, унинг устидаги кийимлари тергов учун олиниб, марҳумнинг онасига қайтариб берилмади. Ҳолбуки, марҳумнинг кийимларида бир нечта одамнинг қўл изларининг исботи бор эди. 

Еттинчидан, терговга тақдим этилган жиноят учун ишлатилган пичоқ даладан топиб олингани айтилган. Аммо, экпертиза унда Азизнинг қони йўқлигини исботлаган. 

Шунингдек, теговдаги маълумотларда Азиз Аманов тунги 12-30да эмас, балки кўчага чиққанидан сўнг 02-00ларда ўлганини билдирилган. Аммо, 02-30да воқеа устида тасодифан келиб қолган врач-ҳирург танани ушлаб, аллақачон ўлганини айтган. Шунингдек, чақирилган “тез ёрдам” 7 дақиқа ичида воқеа жойига етиб келади ва марҳумнинг танаси совиб қолгани ва ҳаттоки, жасад қотиб қолганинидан келиб чиқиб, 2 соатлар олдин ўлгани ҳақида хулоса беради. 

Бундан ташқари, жиноят жойидаги қонларнинг тиббий экспертиза қилиниши натижасида 4-гуруҳ қони ҳам мавжудлиги исботланган. Ҳолбуки, Азизнинг қон гуруҳи 2, ўлдирган Ш.Мамаевники эса учинчи бўлган. Теговда бу икки кон қўшилиб, тўртинчи группани келтириб чикаргани асоссизларча келтирилган. 

Она қўлида исбот-далили ва кўзида ёши билан қилган ноласини Ўзбекистон Республикаси Олий суди эшитди. Шунга кўра, мазкур жиноят иши бўйича шикоят аризаси Олий судда раислик қилувчи судья И.Муслимов бошчилигида кўриб чиқилди. 

Суд ишида журналист Фарида Эгамбердиева ҳам иштирок этди.

Унда марҳум Азиз Амановнинг онаси Фароғат Йўлдошева мазкур жиноят ишида олиб борилган тергов жараёнлари ва суд ҳукмидан норози эканлигини айтиб, ишни қайтадан кўриб чиқиш учун дастлабки инстанцияга қайтаришни, тергов ҳам қайтадан юқоридаги факт ва далилларни ўрганган ҳолда олиб борилишини сўради.

Мазкур талаб судлов ҳайъати томонидан қисман қаноатлантирилиб, жиноят иши янгидан апелляция инстациясига кўриш учун юборилиши ҳақида қарор қилинди.

Биз Фароғат Йўлдошева билан гаплашдик, айни пайтда жиноят иши юзасидан Тошкентда қайта тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини билдирдилар.

Сўнгги ва адолатли натижалар ҳақида яна хабар берамиз.

Шарҳлар

Самарқандда 31 ёшли аёл ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб юрган эркакни видеоларини хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, 15 минг АҚШ доллари талаб қилди (видео)

17.04.2023, 13:04

Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, эркак...
"Ресторан ишчиларидан тортиб ИИБ капитанигача..." Самарқандда блогер ичиб олиб "томоша" кўрсатди

14.02.2023, 13:35

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллий блогерлардан бири маст ҳолатда ресторанда жанжал кўтаргани, ишчиларга куч ишлатишга урингани, шунингдек, ички ишлар ходимларини ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалди....
Самарқандда бир оиланинг 5 аъзоси заҳарланиб, икки нафари вафот этгани бўйича қўшимча маълумот берилди

01.02.2023, 10:49

Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд вилояти Қўшработ туман "Зармитан" МФЙда яшовчи фуқаро С.Н. хонадонида уйда, қўлбола усулда тайёрланган бодринг консервасини истеъмол қилиш натижасида 5 кишида овқатдан...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1