АсосийJamiyat

Оқтўбеда музлаган автобусдан қутқарилган 50 нафар ўзбек бўйича ТИВ маълумот берди

'Оқтўбеда музлаган автобусдан қутқарилган 50 нафар ўзбек бўйича ТИВ маълумот берди'ning rasmi

Аввалроқ, Қозоғистонннинг Оқтўбе(Актюбинск) вилояти ҳудудидан ўтган Самара-Чимкент автомобиль йўлида 50 нафар ўзбек музлаб қолган автобусдан қутқариб қолингани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу воқеа бўйича ТИВ ахборот берди.

Унга кўра, Мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси 2019 йил 14 декабрь куни Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва ичида 54 нафар одам, жумладан 50 та Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус Ақтобе вилояти Айтекеби тумани ҳудудида техник носозлик туфайли тўхтаб қолгани тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.

Бош консулхона маълумотига кўра туман йўл-патруль хизмати йўловчиларни эвакуация қилиш, уларни иссиқ овқат билан таъминлаш ва автобусни таъмирлашда ёрдам кўрсатди. Автобус эса таъмирдан кейин ҳаракатни давом эттирган.

Шу билан бирга ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти яна бир бор Ўзбекистон фуқаролари эътиборини автобусларда ёки автомобиль транспортининг бошқа турларида қишги вақтда Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигига қаратади.

Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари, жумладан транзит билан бошқа давлатга ўтаётган юртдошларимиз, зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-45-87, +7-777-218-20-10 (Телеграм, Wҳатсапп, Имо); Ақтау шаҳридаги Бош консулхонага (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел.: +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51); Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар