Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Раҳимовнинг “Наргис” қўшиғини қайта ижро этиб, шуҳрат қозонган хонанда Наргис янги таронасини “Акажон” деб номлади.
Якзон шеъри ва мусиқаси билан дунёга келган композицияга маҳоратли клипмейкерлар Наримон Султонхўжаев ва Санжар Маткаримовлар билан биргаликда видеоклип ҳам суратга олинди.
“Ялло яло”, “Ёр-ёр”, “Кўнгил”, “Кутаман” тароналари каби мухлислар кўнглидан яхши ўрин эгаллашига умид билдирган Наргис ҳозирча “Акажон” дея кимга мурожаат қилганлигини сир тутмоқда.