1

“Ўзбеккино” Миллий агентлигида меҳрибонлик уйлари болалари учун байрам тадбирлари уюштирилмоқда (фото)

МАДАНИЯТ 05.01.2020, 20:09
“Ўзбеккино” Миллий агентлигида меҳрибонлик уйлари болалари учун байрам тадбирлари уюштирилмоқда (фото)

“Ўзбеккино” Миллий агентлигида Янги йил байрами ҳамда қишки таътил муносабати билан кам таъминланган ва меҳрибонлик уйлари болалари учун байрам тадбири уюштирилди.

Бугунги кунда болалар ва ёшлар тарбиясига қаратилган санъат турларининг зиммасига  қўйиладиган вазифа бошқаларга қараганда ҳам бир неча баробар масъулиятлидир. Ёш авлод тарбиясидаги энг таъсирчан санъат саналмиш  мультипликациянинг характери, унинг функциялари, қолаверса анимация санъати олдига қўйиладиган мақсад ва вазифалар мазмуни эндиликда ўзгарди, янгиланди. Хаётимизга компьютер технологиясининг кириб келиши эса бу борадаги имкониятларни янада кенгайтирди, деб хабар берди Ўзбеккино миллий агентлиги матбуот хизмати. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев айтганларидек, юксак манаъвиятли ёшларни тарбиялашимиз учун биз аввало эътиборни кичкинтой болаларимизга қаратишимиз керак. Уларда юксак инсоний туйғуларни кичиклигиданоқ тарбияламоқ лозим, дейилади хабарда.  

Шу маънода 2020 йил 4 январь кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлигида кам таъминланган, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва мактаб-интернат болалари учун 77 та авто ва мототранспорт воситалари кўргазмаси ташкил этилди, кино санъати музейига саёҳат уюштирилди, болажонлар учун яхшиликка етакловчи янги мультфильмлар намойиш этилди ва байрам совғалари топширилди. Тадбирлар ҳали давом этмоқда.  

     4 январда Олмазор тумани халқ таълими бўлими томонидан 50 нафар кам таъминланган болалар ташриф буюрди.

      Шу куни Чилонзор туманидаги 4-сколиоз касаллиги болалар мактаб интернатининг 50 нафар ўқувчилари учун байрам ўтказилди.

      6 январь куни Юнусобод туманидаги 21-меҳрибонлик уйининг 50 нафар тарбияланувчиси  ташриф буюради.

       7 январь санасида эса Чилонзор туманида жойлашган 22-меҳрибонлик уйининг 50 нафар тарбияланувчилари  байрам шодиёнасига таклиф этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1