Яқин кунлардан бери дунё оммасининг эътибор марказида бўлиб турган воқеа бу -Эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг АҚШ томонидан ўлдирилишидир. Ҳозирда Эрон томони қаттиқ ғазабда ва АҚШ дан ўч олишни мақсад қилган.
Эрон 2015 йилда қабул қилинган ядровий битимдан хам бутунлай воз кечди.
Жорий йилнинг 6 январь куни Сулаймоний ўрнига келган янги генерал Исмоил Ғани АҚШдан қасос олиш ҳақида айтиб ўтди.
Ғани Эрон давлат телевидениясига берган интервьюсида:
“Қодир Худо қасос олишни ваъда қилди ва Худо асосий қасоскордир. Албатта, қасос амалга оширилади. Биз Худонинг ёрдами билан шаҳид бўлган Сулаймонийнинг йўлини аввалгидек қатъий давом эттиришга ваъда берамиз ва унинг шаҳидлиги эвазига Американи минтақадан чиқариб юборишни мақсад қиламиз», деди.
Эслатиб ўтамиз:
Сулаймонийнинг қизи АҚШ ва Исроил учун «қора кунлар» келганини маълум қилган эди.
Эрон Трампнинг калласи учун 80 млн евро ваъда қилди.
Миллионлаб одамлар ўлдирилган эрон генерали билан видолашгани чиқди.






