2019 йилнинг ноябрь ойида тақдим қилинган "Walt Disney" киностудияси томонидан яратилган "Музюрак-2" дунё кинематографияси тарихидаги энг кассабоп мультфильм дея эътироф этилди.
У кино прокатларида 1,3 млрд. АҚШ доллар миқдорида даромад олган.
Ундан аввалги рекордни 2013 йилда илк бор намойиш қилинган "Музюрак"нинг биринчи қисми қайд этган. Унинг умумий даромади қарийб 1,3 млрд АҚШ долларга тенг бўлган эди.






