Покистонда ҳарбий самолёт ҳалокатга учраши натижасида икки учувчи ҳалок бўлди, дейилади REGNUM нинг Al Arabia маълумотига таяниб берган хабарида.
Ҳодиса Мианвали вилоятида содир бўлган. Маълум бўлишича, учувчилар ўқув машғулот давомида самолётни бошқараётган бўлишган. Ҳалок бўлганлар эскадриля командири Харис бин Халид ва учувчи зобит Ибод Раҳмон экани айтилган. Ҳалокат сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
Бугун Теҳронда Украинанинг йўловчи самолиёти қулагани ҳақида ҳам хабар берган эдик.






