“Аir France” авиакомпанияси Эрон ва Ироқ ҳаво ҳудудлари бўйлаб парвозларни тўхтатди. Бошқа авиакомпаниялар ҳам шунга ўхшаш чораларни кўрмоқда.
Бу ҳақдаги хабарни human.uz сайти СNNга таяниб бермоқда, “Аir France” чоршанба куни икки мамлакат ҳаво йўли бўйлаб барча парвозларни тўхтатиб қўйганлигини маълум қилди.
Авиакомпания бу қарор эҳтиёт чораси эканини, парвозлар хавфсизлигини юқори даражада таъминлашдаги вазиятни доимий равишда кузатиб боришини айтди.
Германиянинг “Lufthansa” авиакомпанияси ҳам Ироқдаги мавжуд воқеалар туфайли Теҳрон ва Эрбилга парвозларни бекор қилганини билдирди.
Сингапур авиакомпанияси эса чоршанба куни қилган баёнотида, Европага кириш ва ундан чиқиш парвозлари Эрон ҳаво ҳудудидан ажратилганини, зарур бўлганда йўналишларга тегишли ўзгаришлар киритишини қўшимча қилди.
Тайваннинг “Eva air” авиакомпанияси хавфсизликни таъминлаш учун Эрон орқали парвоз қилишни тўхтатди.
Малайзия “Airlines” авиакомпанияси ҳам сўнгги воқеалар сабабли “Малайзиа Эроннинг можароли ҳаво майдонидан қочгани"ни маълум қилди.
Қўшма Штатлари Федерал авиация маъмурияти АҚШнинг ноҳарбий самолётларини Ироқ, Эрон ва Форс кўрфази ва Уммон кўрфази сувлари устидан учишини чеклаганлиги ҳақидаги хабарни тарқатди.
Россия ҳаво транспорти федерал агентлиги барча Россия авиакомпанияларига Эрон ва Ироқ ҳаво ҳудудларидан фойдаланмаслик учун тавсия берган.






