9 январда эълон қилинган ҳукумат маълумотларига кўра, Ҳиндистонда 2018 йилда Ҳиндистонда ўртача ҳар 15 дақиқада жинсий зўрлаш ҳақида хабар берилган. Бу кўрстакич мамлакатни аёллар учун дунёдаги энг ёмон жойлардан бири эканлигидан далолат беради ва унинг обрўсига салбий таъсир кўрсатади.
2018-йилда Ҳиндистонда аёлларга деярли 34 минг марта жинсий тажовузлар бўлган. Ички ишлар вазирлиги эълон қилган йиллик ҳисоботга кўра, жиноятчиларнинг атиги 85 фоизига жарималар солинган. Уларнинг 27 фоизигина айбдор, деб топилган.
Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари мамлкатда аёлларга нисбатан қилинган жиноятлар кўпинча жиддий қабул қилинмаётганлигини ва полиция бу ҳолатларни атрофлича тергов қилмаслигини айтишади. «Мамлакатни ҳанузгача эркаклар бошқаради, судяларнинг аксарияти хам ҳанузгача эркаклардир”, дейди Аёллар миллий комиссиянинг собиқ раҳбари Лалита Кумарамангалам.
Ҳиндистон ҳукумати жинсий зўравонликлар сонини камайтириб кўрсатади. Чунки Ҳиндистоннинг баъзи қисмларида жинсий зўрлаш ҳақида хабар беришга тақиқ қўйилган. Шунингдек, қотиллик билан тугаган жинсий зўравонлик фақат қотиллик, деб қайд этилади.






