АсосийDunyo

Зеленскийни Эронга талаби бор

'Зеленскийни Эронга талаби бор'ning rasmi

Эрон «Украина халқаро авиалиниялари»нинг самолёти эронлик ҳарбийлар томонидан «тасодифан» уриб туширилганини тан олди. Бу «инсон хатоси» оқибатида юз берган, дейилади Эрон расмийларининг баёнотида. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Украина Президенти Владимир Зеленский эса  Эроннинг фожиадаги ролини тан олганига муносабат билдирди.

“Бугун тонг яхши бўлмади, аммо ҳақиқат ошкор бўлди. Халқаро комиссия ўз ишини якунлашидан аввал Эрон Украина самолётини уриб туширганини тан олди. Бироқ биз Эрон айбига тўлиқ иқрор бўлишини талаб қиламиз”, деган Зеленский.

Украина раҳбари Эрон фожиа учун дипломатик йўллар орқали расман кечирим сўраши, айбдорларни жазолаши ва компенсация тўлаши кераклигини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз 8-январ куни техник носозликлар туфайли бортида 180 нафар йўловчи бўлган Украинанинг Boeing 737 самолёти Теҳрон халқаро аэропортида ҳалокатга учраган эди. 

    Бошқа янгиликлар