my5
all

Аёл ўз жанозаси вақтида ҳушига келди

ДУНЁ 12.01.2020, 10:11
Теглар: Ҳиндистон, жаноза
10498
Аёл ўз жанозаси вақтида ҳушига келди

Ҳиндистоннинг Карнатака штатида шифохонада вафот этган аёл жанозаси вақтида ҳушига келди. Бу ҳақда “The Hindu”га таяниб Қалампир хабар берди.

Малату Чаугулини ҳарорати кескин кўтарилганда шифохонага олиб боришган. Орадан бир неча соат ўтиб у ҳушини йўқотган. Шифокорлар уни ўзига келтиришга уринган, бироқ бу натижа бермагач, аёл ўлган деб қайд этилган.

Шундан сўнг, Чаугулининг қариндошлари унинг танасини олиб, уйга кетишган ва барча хайрлашиши учун уни эшик олдига қўйишган.

Кутилмаганда аёл кўзларини очиб, ўрнидан турган ва барчани қўрқитиб юборган. Кейинроқ бу аёл комага тушгани ва шифокорларнинг хулосаси хато экани маълум бўлган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49