1

Йилнинг энг, энглари аниқланди. “Эҳтиром” кимларга насиб қилди?

МАДАНИЯТ 13.01.2020, 10:25
Йилнинг энг, энглари аниқланди. “Эҳтиром” кимларга насиб қилди?

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан юртимизда фаол ва сермаҳсул ижод қилаётган санъат ва маданият вакиллари ҳамда ўз ижодий тажрибалари билан ёшларга ибрат бўлаётган устоз санъаткорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган “Эҳтиром” мукофотининг навбатдаги совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тантанали кеча ҳақида Халқ сўзи хабар қилди.

Тадбирни Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев очиб берди. Учинчи маротаба ўтказилган ушбу танловдан кўзланган мақсад – устоз ижодкорларнинг меҳнатларини муносиб қадрлаш, ёш санъаткорлар ижодини эътироф этиш ва рағбатлантириш, шу билан бирга уларни келгусида улкан марраларни забт этишга даъват қилишдан иборат эканлиги тадбирда таъкидлаб ўтилди.

– Ижод аҳлига эътибор, эҳтиром, бир оғиз эътироф ҳам ижодкорга руҳий мадад беради, илҳомига илҳом қўшади. – дейди “Йил адиби” номинацияси ғолиби Хуршид ДЎСТМУҲАММАД. – Ўтган йили буюк адибимиз Абдулла Қодирий ҳаётига бағишлаб “Ёлғиз” номли қисса ёздим ва у ўзбек драма театрида саҳналаштирилди. Ушбу қисса нафақат адабий, насрий асар, балки саҳна асарига ҳам айлагани алоҳида, унутилмас бир воқеа бўлди мен учун. Мана бугун алоҳида эҳтиромга лойиқ кўрилгани эса икки карра қувонтирди.

“Эҳтиром” мукофоти маданият ва санъат соҳаларининг 5 та йўналиш бўйича 29 та номинацияларни қамраб олган. Мукофотининг ўзига хослиги шундаки, у йил давомида санъат ва маданиятимизнинг турли йўналишларида фаол ва сермаҳсул ижод қилган фидойи, заҳматкаш ижодкорларни тақдирлайди, уларга эҳтиром кўрсатади.

– Бу мукофот “Авлоний” фильмимизнинг юртимизда эришган биринчи ютуғи ҳисобланади. – дейди “Йилнинг энг яхши режиссёри” номинацияси ғолиби Музаффархон ЭРКИНОВ. –Қолаверса, энг яхши актёр йўналишида ҳам бизнинг фильмда бош роль ижро этган актёрнинг ғолиб деб топилиши барча фильм ижодкорларини бирдай қувонтирди, руҳлантирди. Жамоа биргаликда, баҳамжиҳатликда ишлама режиссёр ҳар қанча яхши бўлмасин иши кўринмайди. Шу сабабдан бугун эришиб турган ушбу ютуғимиз бутун жамоамизга берилган мукофот ҳисобланади.

Мукофотнинг бу йилги соҳиблари билан танишинг:

Номинация номи

Номзодлар

1.Театр, кино ва оммавий томошалар

1. “Йил спектакли”

“Минувшие дни”

Самарқанд вилояти рус драма театри

2.“Йил актрисаси”

Нигина Анорбоева Шарахмедовна

Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси

3. “Йил актёри”

Йўлдошев Алишер Хайитович

“Ўзбеккино” миллий агентлиги ходими

4.“Йил режиссёри”

Эркинов Музаффархон Эркин ўғли

Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, режиссёр

5.“Йил сценографи”

Аралов Эркин Холмуратович

Ўзбекистон давлат сатира театри бош рассоми

6.“Йил санъатшуноси”

Махмудов Жўрабай Обидович

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори

7.“Йил балет артисти”

Юсупова Мадина Эркин қизи

А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри балет артисти

2. Эстрада ва анъанавий, опера хонандалик, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати

8.“Йил анъанавий қўшиқчиси”

Солижонов Хушнуджон Хуршид ўғли

Ю.Ражабий номидаги мақом ансамбли хонандаси

9.“Йил опера ижрочиси”

Норматова Малика Рахимовна

А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера хонандаси

10.“Йил эстрада хонандаси”

Рустамова Дилафруз Исмоилжон қизи

(Афруза)

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси

11.“Йил созандаси”

Абдурашидов Абдулахад

Ўзбекистон Халқ артисти

12.“Йил бадиий жамоаси”

Ўзбекистон миллий симфоник оркестри

Ўзбекистон давлат филармонияси

Дирижёр – Кабдурахманов Алибек Асатуллаевич

13. “Йил бастакори”

Эркаев Нурали Икрамжан ўғли

Ўзбекистон давлат консерваторияси ўқитувчиси, 

ёш композитор

14. “Йил балетмейстери”

Андрис Лиепа Марисович

А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри бош балетмейстери

15. “Йил раққосаси”

Ортиқова Дилноза Илхомбаевна

Хоразм вилояти филармонияси раққосаси

16. “Йил фольклор жамоаси”

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар,

“Чодир жамол” фольклор жамоаси

Раҳбар – Акбаров Акбархон Комилович

3. Тасвирий ва амалий санъат

17. “Тасвирий санъат жонкуяри”

Мамаджанов Анвар Алимжанович

Республика рассомлик коллежи ўқитувчиси

18. “Йил музейи ходими”

Сычева Валентина Егоровна

Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи бош муҳофизи

19. “Йил маданият маркази”

Навоий вилояти, Қизилтепа тумани 

маданият маркази Директор – Ражабова Нурхон Аслоновна

20. “Йил кутубхоначиси”

Ўроқов Аъзам Асқарович

Бухоро вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси директори

4. Бадиий ижод, журналистика ва телевидение

21. “Йил адиби”

Досмухамедов Хуршид Набиевич

Эркин ижодкор

22. “Маданият соҳасининг фаол оммавий ахборот ходими”

Раҳимхўжаева Шаҳноза Акбаралиевна

“Маҳалла” газетаси муҳбири

23. “Йил телерадиожурналисти”

Буриева Хулкар Туракуловна

“Oʻzbekiston 24” телеканали Фан, таълим ва маданият бўлимининг биринчи тоифали муҳаррири

24. “Йилнинг энг фаол ижтимоий тармоғи”

Xabar.uz

Қосимов Зафар – мухбир

5. Эътибор, эҳтиром, эъзоз

25. “Саҳнамиз фариштаси” (маликаси)

Юсупова Тўти

Ўзбек Миллий академик драма театри етакчи саҳна устаси

26. “Классик асардаги энг яхши роль ижрочиси”

Бердиев Илхомбек Юлдашевич

Ўзбекистон давлат драма театри актёри

27. “Ўзбек санъати фидоийси”

Зокирова Гавҳар Акмаловна

Ўзбек Миллий академик драма театри етакчи саҳна устаси

28.“Ташаббускор ҳудудий бошқарма бошлиғи”

Фахрадов Камол Жамолович

Жиззах вилояти маданият бошқармаси бошлиғи

29.“Моддий маданий мерос жонкуяри”

Маматкулова Шохиста Анваровна

Сурхондарё вилоят маданий мерос бошқармаси бошлиғи

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1