Numbeo статистик ресурси сайтида дунёнинг яшаш учун энг қиммат шаҳарлари маълум қилинди. Бу рўйхатда Тошкент 440 шаҳар орасида 413-ўринни эгаллади. Рўйхатда Марказий Осиё давлатлари шаҳарларидан Остона 386-ўринни, Олмаота 389-ўринни, Бишкек 410-ўринни эгаллаган.
Рейтингни тузишда шаҳардаги транспорт, овқатланиш, кийим-кечаклар, уй-рўзғор учун керакли нарсалар ҳамда кўнгилочар шарт-шароитлар нархлари асос қилиб олинди. Бу ҳақда UzNews хабар берди.
Рейтингни тузувчи экспертлар фикрича, яшаш қиймати энг юқори индексга эга шаҳар Швейцариянинг энг йирик шаҳри – Цюрих ҳисобланади. Рейтингнинг етакчи бешталигидаги қолган ўринларни ҳам Швейцария шаҳарлари –Базель, Лозанна, Женева ва Бёрн эгаллаган.
Кўриб турганингиздек, 6-8-ўринларда Норвегиянинг Ставангер, Осло ва Тронхейм шаҳарлари, 9-ўринда Исландия пойтахти Рейкъявик ва 10-ўринда яна бир норвег шаҳри – Берген турибди.
Дунёнинг қолган мегаполисларидан Нью-Йорк ва Сан-Франциско 11- ва 12-ўринларни, Токио 18-ўринни, Париж 24-ўринни, Лондон 28-ўринни, Дубай 152-ўринни, Москва 251-ўринни эгалламоқда.
19.01.2020, 17:10
Буюк Британиянинг The Telegraph газетаси 50 та саргузаштли туристик йўналишлар рўйхатини тузиб чиқди. Рейтингнинг энг юқори поғонасида Ўзбекистон турибди, деб ёзади Қалампир.“Ўзбекистон ривожланмоқда. Мамлакатда виза...