Шавкат Мирзиёев ўз депутатлик даври ҳақида сўзлаб берди

СИЁСАТ 20.01.2020, 13:51
Шавкат Мирзиёев ўз депутатлик даври ҳақида сўзлаб берди

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Даставвал, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайлаб олинди.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  нутқи эшитилди.

Депутатлар сўзга чиқди.

Шундан сўнг, давлат раҳбари депутаталардан: "Тайёргарликсиз бирор таклифлар бўлса айтинглар, бўлмаса хозир спикер йиғилишни ёпади, келинг, ҳеч қандай расмий нутқсиз, ўтирган ўрнингиздан эркин мулоқот қиламиз, менга қандай таклиф ёки саволларингиз бор?" — дея таклиф билдирди. 

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Алишер Ҳамроев ўз мақсад ва ҳаракатлари, ишлаш принциплари ҳақида гапирди ва давлат раҳбарининг депутатлик давридаги фаолиятига қизиқиш билдирди. Унга жавобан Шавкат Мирзиёев “Биз депутат бўлган даврларни орзу ҳам қилманг!" дея, бугунги демократик давр туш бўлганлигини айтди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1