АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда “Элликқалъа – туризм ўчоғи” халқаро анжумани ўтказилади

'Қорақалпоғистонда “Элликқалъа – туризм ўчоғи” халқаро анжумани ўтказилади'ning rasmi

22 январь куни Қорақалпоғистон Республикасининг “Элликқалъа” туманида “Элликқалъа – туризм ўчоғи” номли халқаро илмий, иқтисодий ва маданий-таълим анжумани бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Ўзбектуризм" қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Анжуман мамлакатнинг маданий-тарихий объектларини асраш, уларни реконструкция қилиш, қайта тиклаш ва кўп асрли тарихимизни барчага, жумладан Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳларга ҳам намойиш қилишга йўналтирилган.

Тадбир доирасида ҳудуднинг маданий-тарихий обидалари намойиш этилиб, уларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилади.

“Элликқалъа – туризм ўчоғи” халқаро илмий, иқтисодий ва маданий-таълим анжумани инновацион лойиҳаларни амалга ошириш билан шуғулланувчи “Hamkor Stimul Servis” илмий-тадқиқот маркази томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар