АсосийJamiyat

“Жомий” майдонидан ўтувчи магистрал иссиқлик қувурларида носозлик юзага келди

'“Жомий” майдонидан ўтувчи магистрал иссиқлик қувурларида носозлик юзага келди'ning rasmi

Чилонзор тумани Заргарлик кўчаси ва Олмазор тумани “Жомий” майдонидан ўтувчи магистрал иссиқлик қувурларида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Айни вақтда мазкур муаммоларни бартараф этиш ишлари бошланди. Шу муносабат билан  21 январь куни соат 18:00га қадар Чилонзор туман “Гулистон”, “Алгоритм”, Олмазор ва Шайхонтоҳур тумани “Себзор”, “Шимолий Олмазор”, “Тахтапул”, Марказ-12, 15, 17 ва 18 мавзеларида вақтинча иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти узилади. 

«Тошиссиққуввати» ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

    Бошқа янгиликлар