1

Қашқадарёда икки кунлигида ўлган чақалоқнинг қабри нега 4 ой ўтиб очилди?

ЖАМИЯТ 22.01.2020, 09:29
Қашқадарёда икки кунлигида ўлган чақалоқнинг қабри нега 4 ой ўтиб очилди?

Ижтимоий тармоқларда Ф.Нормуродова марҳум набирасининг жасади эксгумация қилинмасдан ўлимига сабабчи бўлган шахслар ҳимоя қилинаётганлиги мазмунида мурожаат эълон қилган. Ушбу ҳолат Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. 

Аниқланишича, Косон тумани, “Шабода” кўчасида яшовчи Г.Қаюмованинг 2019 йил 14 октябрда туғилган фарзанди А.Қаххоровнинг 2019 йилнинг 16 октябрь куни вафот этганлиги ҳолати юзасидан 02.12.2019 йилда Косон тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши юзасидан марҳумнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, 04.12.2019 йилда мурдани эксгумация қилиш тўғрисида жиноят ишлари бўйича Косон тумани суди ажрими чиқарилган. 

Косон тумани прокуратураси томонидан эксгумация қилиш тўғрисидаги суд ажримининг ижросини таъминлашга Ф.Нормуродова қаршилигини билдирганлиги сабабли, бу ҳақда 04.12.2019 йилда баённома расмийлаштирилган. 

Тиббиёт ходимларининг айбдорлик масаласини марҳумнинг ўлими сабабини аниқламасдан туриб ҳал этиш имконияти  бўлмаганлиги сабабли мурдани эксгумация қилиш 2020 йилнинг 17 январь кунига белгиланган. 

Шу куни, тезкор-тергов гуруҳи ва экспертлар иштирокида қабристонга борилганда Ф.Нормуродова мурдани эксгумация қилишга фаол қаршилик кўрсатган ва бу ҳолат тегишли тартибда видеотасвирга олинган.

Ф.Нормуродова мурдани эксгумация қилишга қаршилик кўрсатиб, суд ажримини ижро этишга ўзи томонидан тўсқинлик кўрсатилганлигига қарамасдан, интернет тармоқларида орган ходимлари набирасининг жасадини эксгумация қилмасдан набирасининг ўлимига сабабчи бўлган шахсларни ҳимоя қилишаётгани ҳақидаги нотўғри маълумотларни тарқатган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1