АсосийJamiyat

Марғилонда марҳум эр яширган 50 дона патронларни хотини топиб олди

'Марғилонда марҳум эр яширган 50  дона  патронларни хотини топиб олди'ning rasmi

Марғилонда марҳум турмуш ўртоғига тегишли бўлган 50  дона 5.6 калибрли патронларни топиб олган фуқаро, ўз ихтиёри билан уларни  ИИБга топширди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

2020 йил 09 январь куни Марғилонлик  Х.М исмли аёл Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У аризасида 2020 йил 9 январь куни яшаш уйи ётоқхонасидаги жавон ичидан мархум турмуш ўртоғига тегишли бўлган 50  дона 5.6 калибрли патронларни топиб олганлиги билдириб, ушбу патронларни ўз иҳтиёри билан Марғилон шаҳар ИИБ ходимларига топширган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар