АсосийJamiyat

Озодбек Назарбеков Маданият вазири лавозимига номзодликка маъқулланди

'Озодбек Назарбеков Маданият вазири лавозимига номзодликка маъқулланди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги таркибдаги Ҳукумат аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш масалалари муҳокама қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари йиғилишларида Ҳукумат аъзосининг лавозимига номзодлар халқ вакилларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ўз ҳаракатлар режасини тақдим этдилар.

Транспорт вазирлигига номзод Э.Ғаниев, Маданият вазирлигига номзод Озодбек Назарбеков, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига эса Азиз Абдуҳакимов номзоди дастлабки тарзда кўриб чиқилиб маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида ҳам Ҳукумат аъзолигига номзодлар кўриб чиқилади, дея хабар қилди ЎзА.

             

    Бошқа янгиликлар